O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

Ф АВ ҚУЛ ОТД А

Tasnif: Бу сўз асли favqa al badat(un) бирикмасининг (АРС, 613) бир сўзга бирлашуви билан юзага келган; favqa сўзи 'ортиқ', 'ташқари' маъносини англатади (АРС, 613), al қисми - аниқлик артикли, ьadat - одат (қ.); шунга кўра бу сўз асли 'одатдан ташқари' маъносини англатади (АРС, 613). Бу арабча бирикмани бир сўзга бирлаштиришда: 1) араб тили талаффузи қоидасига биноан favqa сўзи охиридаги унли билан al артикли бошланишидаги унли сингишиб, у унлисига алмашган: favqa al badat —> favqulbadat; 2) Ўзбек тилида чўзиқ фатҳали айн товуши а товушига алмашган: favquladat; 3) сўз охиридаги t товуши ташланган: favqulada; 4) d ундоши қатланган: favquladda (Охирги товуш ўзгариши favqulhadda - 'чек-чегарадан ортиқ' бирикмаси таъсирида юз берган бўлса керак — АРС, 613). Бундай товуш ўзгаришлари тожик тилига ўзлаштиришда ҳам воқе бўлган (ТжРС, 405). Бу сўз асли 'одатдагидан ўзгача' (чрезвычайный) маъносини англата — ди. Бу сўзга ЎТИЛда (II, 292) берилган изоҳлар аниқ эмас.