O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ФАЗИЛАТ

Tasnif: Бу арабча сўз fadīlat(un) шаклига эга (АРС, 601); ўзбек тилига дзад товуши и з товушига, чўзиқ ī унлисини и товушига алмаштириб қабул қилинган: fadīlat —> фазилат. Бу сўз асли fadala феълининг 'устун бўлди' маъноси билан ясалган fadīl(un) аслий сифатидан (АТГ, 43) -at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ, 500), 'юксак ижобий хусусият' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 292). Ўзбек тилида бу сўз аёл кишининг атоқли оти бўлиб ҳам келади.