ФАЗО
Tasnif: Бу арабча сўз fadāь(un) шаклига эга (АРС,
601); ўзбек тилига дзад ундошини з ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги ҳамзани ташлаб қабул қилинган: fadāь -фазâ (фазо); fada феълининг 'ҳамма томонга чексиз очиқ бўлди' маъноси билан (АРС, 601) ҳосил қилинган 1 боб масдари бўлиб (АТГ, 146), 'осмондаги ҳамма томонга чексиз очиқ бўшлиқ' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 292).