O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ФАН

Tasnif: Бу арабча сўз fann(un)2 шаклига эга (АРС, 610) ; ўзбек тилига сўз охиридаги пп товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: fann —> фан; кўпмаъноли fannana феълининг 'таснифлади' маъноси асосида (АРС,610) ҳосил қилинган масдар бўлиб, араб тилида 'санъат', маҳорат', 'касб', 'илм', 'техника', 'соҳа' маъноларини англатади (АРС, 610); ўзбек тилида 'билим тармоғи' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, И, 294).