ФАОЛ
Tasnif: Бу арабча сўз faъāl(un) шаклига эга (АРС,
603); Ўзбек тилига айнни ташлаб, фатҳали айн товушини чўзиқ а товушига алмаштириб қабул қилинган: faъāl-> фаâл (фаол); 'бирор иш-амални бажарди' маъносини англатувчи faъala феълидан ясалган бу сўз (УАЯ, 499) араб тилида 'ҳақиқий', 'эффектли' маъноларини англатади (АРС, 603); ўзбек тилида 'астойдил ишлайдиган' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 294).