ФАОЛИЙАТ
Tasnif: Бу арабча сўз faъāl(un) сўзидан (қ.
фаол) -iyyat(un) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (УАЯ, 500), ўзбек тилида айнни ташлаб, чўзиқ фатҳали айн товушини а товушига алмаштириб, таркибидаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: faъāl + iyyat = faъāliyyat —> фаâлийат(фаолият); 'иш-амал билан шуғулланиш', 'иш-ҳаракат
жараёни' каби маъноларни англатади (АРС, 609, ЎТИЛ, II, 294). Бу сўздан ўзбек тилида фаолийатсиз сифати ва бу сифатдан фаолийатсизлик мавҳум оти ясалган.