ФАРЗ
Tasnif: Бу арабча сўз fard(un) шаклига эга (АРС, 590);
ўзбек тилига дзад ундошини з ундошига алмаштириб қабул қилинган: fard > фарз; кўпмаъноли farada феълининг 'бажаришни бўйнига қўйди' маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АРС, 590), 'мажбурият', 'бажарилиши лозим бўлган бурч' маъносини англатади (АРС, 590). Бу сўз 'мусулмонлар бажариши мажбурий деб белгиланган бурч' маъносини англатиш
учун ишлатилади (ЎТИЛ, И, 295).