O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ФАРОСАТ

Tasnif: Бу арабча сўз асли firāsat(un) шаклига эга (АРС, 589); ўзбек тилига i унлисини а унлисига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: firāsat -> фарâсат (фаросат); 'кузатди' маъносини англатувчи farasa2 феълидан (АРС, 589) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'кузатувчанлик', 'тез ва тўғри фаҳмлай олиш' маъносини англатади (АРС, 589;ЎТИЛ, II, 296). Бу сўздан ўзбек тилида фаросатли, фаросатсиз нисбий сифатлари ҳосил қилинган.