O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ФАРОҒАТ

Tasnif: Бу арабча сўз асли farāġat(un) шаклига эга; ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: farāġat-» фарâғат (фароғат); кўпмаъноли faraga феълининг 'банд бўлмади' маъноси асосида (АРС, 592) ҳосил қилинган I боб масдари farag(un) сўзидан (АТГ, 142) -at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ, 500), араб тилида олти маънони, Шу жумладан 'меҳнат билан шуғулланмай дам олаётган Пайт' маъносини англатади (.АРС, 592); ўзбек тилида шу маъно асосида юзага келган 'роҳатланиб ором олаётган пайт' маъносини англатади (ЎТИЛ, И, 296). Бу сўз Ўзбек тилида аёл кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади. Бу сўздан фароғатли нисбий сифати ҳосил қилинган.