O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ФАТИЛА

Tasnif: Бу арабча сўз fatīlat(un) шаклига эга (АРС, 581); ўзбек тилига чўзиқ, ī унлисини и унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: fatīlat -> фатила; кўпмаъноли fatala феълининг 'буради' маъноси билан (АРС, 581) ясалган fatīl(un) аслий сифатининг (АТГ, 43) -at(un) қўшимчаси қўшилган шакли бўлиб, араб тилида 'пилик' маъносини (АРС, 581), ўзбек тилида эса 'бурама', 'жингалак' (соч) маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 297).