O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ФАТТОН

Tasnif: Тарихан шеъриятда кўп қўлланган бу арабча сўз fattān(un) шаклига эга бўлиб (АРС, 582), ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: fattān -> фаттâн (фаттон); кўпмаъноли fatana феълининг 'ўзига ром қилди' маъноси билан ясалган сўз бўлиб (УАЯ, 240), араб тилида 'ўзига мафтун қилувчи' сифат ва от маъноларини (АРС, 582), ўзбек тилида эса фақат сифат маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 297).