O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ФАҚИР

Tasnif: Бу арабча сўз faqīr(un) шаклига эга (АРС, 605); ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: faqīr -> фақир; faqara феълидан 'қашшоқ ҳолатга келтирди’ маъноси билан (АРС, 604) ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), 'қашшоқ' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 298). Бу сўздан ўзбек тилида фақирлик мавҳум оти, фақирлаш- феъли ясалган.