O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ФАҲМ

Tasnif: Бу арабча сўз fahm(un) шаклига эга (АРС, 611) ; fahima феълидан 'тушунди' маъноси билан (АРС,611) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'кишининг тушуниш, англаш, идрок қилиш қобилияти' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 298). Бу сўз билан ўзбек тилида фаҳм-фаросат жуфт сўзи тузилган бўлиб, 'ақл- идрок' маъносини англатади; фаҳм сўзидан фаҳмсиз, бефаҳам сифатлари, фаҳмла- феъли ясалган.