O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ФЕЪЛ

Tasnif: Бу арабча сўз fiъl(un) шаклига эга (АРС, 603); Ўзбек тилига i унлисини э(е) унлисига алмаштириб, айн ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб қабул қилинган:fiъl -» феъл; 'бирор иш-амални бажарди' маъносини англатувчи faьbala феълидан (АРС, 603) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'иш', 'амал', 'ножўя хатти-ҳаракат' маъноларини англатади (АРС, 603); ўзбек тилида 'кишининг хулқ-атвори', 'кишилар билан мулоқатда намоён бўладиган руҳий хусусият' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, II, 299). Бу сўз араб ва ўзбек тили грамматикасида иш-ҳаракат маъносини англатувчи туркумнинг номи сифатида ҳам ишлатилади.