O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ФИДОЙИ

Tasnif: Бу арабча сўз fidāьiyy(un) шаклига эга (АРС, 586); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, касрали ҳамзани и унлисига алмаштириб, сўз охиридаги уу товушларидан бирини ташлаб, iy товушларини ўрин алмаштириб қабул қилинган: fidāьiyy -> фидâий —>фидайи (Тожик тилида бу сўз фидои шаклида ишлатилади: ТжРС, 410); fidāь (фидо) сўзидан (қ.) -iyy(un) қўшимчаси билан ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ,48), 'ўзини фидо қилишга ҳам тайёр' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 299).