ФИКР
Tasnif: Бу арабча сўз fikr(un) шаклига эга бўлиб,
'фикрлади' маъносини англатувчи fakara феълининг I боб масдарига тенг (АРС, 606; АТГ, 142); араб тилида 'фикрлаш жараёнининг маҳсули' маъносини, ўзбек тилида эса, бундан ташқари, 'таклиф', маслаҳат', 'ният'
каби маъноларни ҳам англатади (ЎТИЛ, И, 300). Ўзбек тилида бу сўздан фикрла-, фикрлаш- феъллари ясалган; фикр(и)-зикр(и) жуфт сўзи ҳам тузилган бўлиб, 'ўй-
хаёли доимий равишда' маъносини англатади (Ўша
бетда). Бу жуфт сўз таркибидаги зикр сўзига изоҳ ўз
ўрнида берилди.