O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ФИРҚА

Tasnif: Ҳозир деярли ишлатилмайдиган бу арабча сўз firqat(un) шаклига эга (АРС, 593); ўзбек тилига сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: firqat. —>фирқа; бу кўпмаъноли сўз faraqa феълининг 'фарқлади' маъноси асосида (АРС, 593) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилидан 'партия' маъноси билан олинган (ЎТИЛ, II, 302).