ФИСҚ-ФАСОД
Tasnif: Бу жуфт сўз ўзбек тилида арабча
фисқ ва фасод (қ.) сўзларидан тузилган; фисқ сўзи fisq(un) шаклига эга (АРС, 597); кўпмаъно.ли fasaqa феълининг 'йўлдан адашди', ’гуноҳ, зино йўлига кирди' маъноси билан (АРС, 597) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'бузғунчилик', 'гуноҳ','зино' маъноларини англатади (АРС, 597); ўзбек тилида фисқ-фасод жуфт сўзи 'орқаворотдан айтилган уйдирма гап, бухтой маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 302); бу жуфт сўздан фисқ-фасодчи оти ясалган.