ФИТР
Tasnif: Бу арабча сўз fitr(un) шаклига эга (АРС, 601);
асли fatara1 феълининг 'рўза тутишни тўхтатди'
маъноси билан (АРС, 601) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'рўзанинг тугаши' маъносини англатади (АРС, 601); ўзбек тилида бу сўз мустақил ишлатилмайди, фитри рўза тожикча изофа бирикмаси таркибида қатнашади. Бу бирикма асли 'рўзанинг тугаши' маъносини англатади, лекин ўзбек тилида 'рўза охирида камбағалларга бериладиган эҳсон- садақа', 'рўза тутмагани эвазига гуноҳни ювиш учун
тгллага бериладиган эҳсон' маъноларини англатади
(ЎТИЛ, II, 302).