O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ФОЗИЛ

Tasnif: Бу арабча сўз fādil(un)1 шаклига эга (АРС, 600) ; ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, дзад товушини з товушига алмаштириб қабул қилинган: fādil-> фâзил (фозил). Бу сўз асли fadala феълининг 'устун бўлди' маъноси билан ҳосил қилинган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), 'ҳар жиҳатдан устунликка эга', 'эътиборга лойиқ' маъноларини англатади (АРС, 600). ЎТИЛда бу сўзнинг маъноси 'фан асосларини яхши эгаллаган киши', 'олим' деб изоҳланиб, бу сўзнинг маъноси олим сўзининг маъносига тенглапгтириб қўйилган. Фозил сўзи ўзбек тилида эркак кишининг атоқли оти бўдиб шу сўзнинг муаннас шакли фозила сўзи эса аёл кишининг атоқли оти бўлиб келади. Фозила сўзи фозил сўзига муаннас шакли ясовчи -ат(ун) қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (АТГ, 29), ўзбек тилига бу қўшимчанинг а қисмини сақлаб, т қисмини ташлаб қабул қилинган Ўзбек тилида яна фозил-у фузало тарзида тузилган такрор сўз мавжуд бўлиб, юқори услубдаги нутқда баъзан ишлатилади. Бу такрор сўзнинг фузало қисми фозил сўзининг кўплиги бўлиб, 'фозиллар', 'фозил кишилар' маъносини ифодалайди (ЎТИЛ, II, 308).