ФОИЗ
Tasnif: Бу арабча сўз fāъid(un) шаклига эга (АРС,
616); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, касрали ҳамзани и унлисига, дзад ундошини з ундошига алмаштириб қабул қилинган: fāъid —> фâиз (фоиз); fada феълининг 'ўлдирди' маъноси асосида ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 147), асли 'меъёрдан ортиқча бўлган’ маъносини англатади, кейинчалик бу сўз 'проқ.ент' маъносини англатиш учун ишлатилган (АРС, 616; ЎТИЛ, II, 303).