O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ФОЙДА

Tasnif: Бу арабча сўз fāьidat(un) шаклига эга (АРС, 615); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, касрали ҳамзани й товушига алмаштириб (Тожик тилида аслига яқин и товушига алмаштирилган: фонда - ТжРС,412), сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: fāьidat -> фâйда (фойда); 'фойдали бўлди' маъносини англатувчи fada феълидан ясалган аслий сифат faьid(un) сўзидан (АТГ, 43) -at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ, 500), 'бирор киши ёки нарсадан тегадиган наф', 'харажатни чиқариб ташлагандан кейин қоладиган даромад', 'қарз олувчи қарз берувчига тўлайдиган қўшимча ҳақ’ маъноларини англатади (ЎТИЛ, И, 303). Бу сўздан ўзбек тилида фойдали, фойдасиз сифатлари, фойдалан- феъли ясалган.