O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ФОТИҲА

Tasnif: Бу арабча сўз асли al fatihat(un) шаклида 'Қуръоннинг биринчи сурами' маъносини англатиш учун ишлатилади (АРС, 580); fatihat(un) сўзи кўпмаъноли fataha феълининг 'бошлади' маъноси асосида (АРС, 579) ҳосил қилиниб, 'бошлайдиган' маъносини англатувчи I боб аниқ нисбат сифатидоши fātih(un) сўзидан (АРС, 580) -at(un) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (УАЯ, 500), ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, ҳойи хутти ундошини қ ундошига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: fātihat -» фâтиҳа (фотиҳа).