ФОҲИША
Tasnif: Бу арабча сўз fāhişa(un)1 шаклига эга
(АРС, 584); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, ҳойи ҳуттги ундошини ҳ ундошига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: fāhişat —>
фâҳиша (фоҳиша); fahuşa феълининг 'бузуқ бўлди' маъноси билан (АРС, 583) ясалиб, 'бузуқ' маъносини англатувчи fafns(un) сифатининг (АТГ, 43) -at(un) қўшимчаси билан ҳосил қилинган муаннас шакли бўлиб (АТГ, 29), 'фаҳш билан шуғулланувчи аёл' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 307).