
ФУЗАЛО
Tasnif: Бу арабча сўз фозил сўзининг (қ.) кўплиги
бўлиб, fudalāъu шаклига эга (АРС, 600; АТГ, 41); ўзбек тилига дзад ундошини з ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги даммали ҳамзани ташлаб қабул қилинган: fudalāъu -> фузалâ (фузало);
'фозил кишилар' маъносини билдиради (ЎТИЛ, II, 308).