ХАБАРДОР
Tasnif: Бу сўз тожик тилидан олинган бўлиб,
арабча хабар сўзига (қ.) 'эга бўл-' маъносини англатувчи доштан феълининг ҳозирги замон асоси дор қисмини қўшиб тузилган (ТжРС, 137, 136, 416); 'хабар топган', 'хабар етказилган', 'воқиф' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, II, 309). Ўзбек тилида бу сўз билан хабардор бўл-, хабардор қил- қўшма феъллари тузилган.