
ИНТИҚ
Tasnif: ’етишишга, эришишга интилиш ҳолатида бўл-’. Мусофирлик жонимга тегди, уйимга кетишга и н т и қ и б т у р и б м а н. Бу феъл қадимги туркий тилдаги кўп маъноли ынты- феълининг ’олға ҳаракатлан-’ маъносидан ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -қ қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 654); ўзбек тилида ы унлиларининг қаттиқлик белгиси йўқолган:
ЫНТЫ- + Қ = ЫНТЫҚ- > ИНТИҚ-.