O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХАБАРСИЗ

Tasnif: Бу сўз ўзбек тилида арабча хабар сўзидан (қ.) инкор маъносини ифодаловчи -сиз қўшимчаси билан ясалган сифат бўлиб, 'хабари йўқ', 'хабардор бўлмаган' каби маънони англатади (ЎТИЛ, II,309). Ўзбек тилига тожик тилидан бехабар сўзи ўзлашган бўлиб, хабарсиз сўзига синоним. ЎТИЛда бу синонимлар маъносига изоҳ хабарсиз сўзида эмас, бехабар сўзида берилгани ўринли бўлмаган (ЎТИЛ, I, 107).