O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХАВФ

Tasnif: Бу арабча сўз xavf(un) шаклига эга (АРС, 241) ; 'қўрқди' маъносини англатувчи xafa феълидан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'ниманингдир содир бўлишидан қўрқиш' маъносини англатади (АРС, 241; ’ЎТИЛ, II, 310). Бу сўз билан ўзбек тилида хавфли, хавфсиз сифатлари, хавфлан-, хавфсира- феъллари ясалган, хавф-хатар жуфт сўзи тузилган.