ХАЗИНА
Tasnif: Бу арабча сўз xazīnat(un) шаклига эга
(АРС, 219); ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: xazīnat -> хазина; 'тўплади', 'сақлади' маъносини англатувчи xazana феълининг (АРС, 219) I боб масдари xazīn(un) сўзидан (АТГ, 143) -at(un) қўшимчаси билан ясалган ўрин оти бўлиб (УАЯ, 500), 'давлат бойлиги сақланадиган жой, бино', 'бойлик' маъноларини англатади (ЎТИЛ, II, 311).