ХАЙОЛ
Tasnif: Бу арабча сўз xayāl(un) шаклига эга (АРС,
243); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: xayāl хайâл (хаёл); 'ўйлади', 'кўз олдига келтирди' маъносини англатувчи xala феълидан (АРС, 243) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида тўрт маънони, шу жумладан
'кўз олдига келтириш', 'фантазия' маъноларини англатади (АРС, 243); Ўзбек тилида 'бирор ишни амалга ошириш тўғрисида ўйлаш, фикр юритиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 310).