O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХАЙРИ

Tasnif: Бу арабча сўз xayriyy(un) шаклига эга (АРС, 242); ўзбек тилига сўз охиридаги уу товушларини ташлаб қабул қилинган: xayriyy -» хайри; асли хайр сўзидан (қ.) -ийй(ун) қўшимчаси билан ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ, 48), 'хайр-эҳсонли' маъносини англатади. Бу сўз ўзбек тилида аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади.