O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХАЙРИЙАТ

Tasnif: Бу арабча сўз xayriyyat (un) шаклига эга (АРС, 242); ўзбек тилига таркибидаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: xayriyyat —» хайрийат (хайрият); хайр I сўзидан (қ.) -иййат(ун) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (АТГ, 370), маъно тараққиёти натижасида мамнунликни, хурсандликни ифодаловчи сўз сифатида юзага келган: 'яхшилик' -> 'яхшилик экан-э' каби (ЎТИЛ, II, 312). Бу сўз -ки юкламаси билан хайрийатки тарзида ҳам ишлатилади.