O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХАЛИФА

Tasnif: Бу арабча сўз xalīfat(un) шаклига эга (АРС, 235); ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: xalīfat -> халифа; асли кўпмаъноли xalafa феълининг 'ўрнини босди' маъноси билан (АРС, 234) ҳосил қилинган I боб масдари xalīf(un) сўзидан (АТГ, 143) -at(un) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (УАЯ, 500), '(мусулмонларда) олий ҳукмрон', 'Муҳаммад пайғамбарнинг вориси' маъноларини англатади (ЎТИЛ, II, 313). Бу сўздан ўзбек тилида халифалик оти ясалган.