ХАЛО
Tasnif: Бу арабча сўз xalāъ(un) шаклига эга (АРС,
236); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига
алмаштириб, сўз охиридаги ҳамзани ташлаб қабул қилинган: xalāъ -» халâ (хало); 'бир ўзи бўлди' маъносини англатувчи xala2 феълидан (АРС, 236) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 146), араб тилида 'бир ўзи бўлиш' маъносини англатади; байт алхало бирикмаси 'ҳожатхона' маъносини англатиш учун ишлатилади (АРС, 237). Ўзбек сўзлашув тилида хало сўзининг ўзи 'ҳожатхона' маъносида ишлатилаверади (ЎТИЛ, II, 313).