O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХАЛОЙИҚ

Tasnif: Бу арабча сўз xalāьiqu шаклига эга (АРС, 236); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, касрали ҳамзани йи товушларига алмаштириб, сўз охиридаги u қисмини ташлаб қабул қилинган: xalāьiqu -> халâйиқ (халойиқ). Тожик тилига бу сўз касрали хамзани и товушига алмаштириб, й товушини орттирмай қабул қилинган; демак, ўзбек тилида бу сўзни жонли сўзлашувдаги талаффузи асосида й товушини орттириб ёзиш расмийлаштирилган. Халойиқ сўзи асли 'яратди', 'юзага келтирди' маъносини англатувчи xalaqa феълининг (АРС, 235) I боб масдари xalq(un) сўзидан ясалган xallq(un) аслий сифатидан (АТГ, 43) -at(un) қўшимчаси билан ясалган xallqat(un) отининг кўплик шакли бўлиб (АТГ, 41), араб тилида 'барча яратилган жонли-жонсиз нарсалар' маъносини англатади (АРС, 236) , ўзбек тилида эса 'тўпланиб турган одамлар' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 313).