ХАЛОС
Tasnif: Бу арабча сўз xalās(un) шаклига эга (АРС,
233); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, сад ундошини с ундошига алмаштириб қабул қилинган: xalās -> халâс (халос); асли кўпмаъноли xalasa1 феълидан 'эркин, озод бўлди' маъноси билан (АРС, 233) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'эркинликка эришиш', 'қутулиш' маъноларини
англатади (АРС, 233). Бу сўз ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди, халос қил- , халос бўл- ('қутқар-','қутул-') қўшма феъллари таркибида қатнашади (ЎТИЛ,II, 313).