ХАЛҚАРО
Tasnif: Бу қўшма сўз ўзбек тилида арабча халқ
сўзига (қ.) ўзбекча ора сўзини қўшиб тузилган, кейинчалик шеъриятда ора сўзи аро шаклида талаффуз қилиниб, бу қўшма сўз халқаро шаклида ишлатила бошлаган. Бу қўшма сўз 'халқлар орасидаги', 'дунёдаги' каби маъноларни англатади. ЎТИЛда (II, 314) бу қўшма сўзнинг аро қисми хато равишда тожикча деб белгиланган.