ХАМИР
Tasnif: Бу арабча сўз xamīr(un) шаклига эга (АРС,
237) ; ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: xamīr —> хамир; хаmаrа феълининг 'ачитқи қўшиб оширди' маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилида оширилган хамирдан тайёрланган нон' маъносини (АРС, 238), ўзбек тилида эса 'унга сув ёки сут қўшиб ҳосил қилинадиган юмшок, хом маҳсулот' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 315).