ХАСИС
Tasnif: Бу арабча сўз xasīs(un) шаклига эга (АРС,
220); ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: xasīs -> хасис; кўпмаъноли xassa1 феълининг 'тубан бўлди' маъноси асосида (АРС,220) ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), 'тубан', 'ҳамма нарсани ўта даражада қизғанадиган' маъносини
англатади (ЎТИЛ, II, 318). Бу сўздан ўзбек тилида хасислик мавҳум оти ясалган.