ХАТ
Tasnif: Бу арабча сўз xatt(un) шаклига эга (АРС, 224);
ўзбек тилига биринчи итқи ундошини т ундошига алмаштириб, иккинчи итқи ундошини ташлаб қабул қилинган: xatt -> хат; кўпмаъноли xatta феълининг 'ёзди' маъноси билан (АРС, 224) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилидан 'мактуб' маъноси билан олинган (АРС, 225; ЎТИЛ, II, 318). Бу сўз билан ўзбек тилида хат-савод, хат-хабар жуфт сўзлари тузилган.