O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХАТАР

Tasnif: Бу арабча сўз xatar(un) шаклига эга (АРС, 227) ; ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига алмаштириб қабул қилинган: xatar —> хатар; xatura феълининг 'хавфли бўлди' маъноси билан (АРС, 226) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'хавф' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 319). Бу сўз билан ўзбек тилида хатарли, хатарсиз, бехатар сифатлари ҳосил қилинган, хавф-хатар жуфт сўзи тузилган.