ХАТИБ
Tasnif: Бу арабча сўз xatīb(un) шаклига эга (АРС,
226); ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: xatīb-хатиб; 'гапирди' маъносини англатувчи xataba2 феълидан (АРС, 226) ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), араб тилидан 'ваъз айтадиган' маъноси билан қабул қилинган (ЎТИЛ, II, 319). Бу сўз ўзбек тилида имоми
хатиб изофа бирикмаси таркибида ишлатилади.