O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХАТМ

Tasnif: Бу арабча сўз xatm(un) шаклига эга (АРС, 211); кўпмаъноли xatama феълининг 'тугатди' маъноси асосида (АРС, 211) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'муҳр босиш', 'муҳр', 'имзо' маъноларини англатади (АРС, 211); ўзбек тилида хатми Қуръон изофа бирикмаси таркибида 'ўқиб тугатиш' маъноси билан қатнашади (ЎТИЛ, И, 319).