O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХАТНА

Tasnif: Бу арабча сўз асли xatnat(un) шаклига эга бўлиб, 'ўгил боланинг қўлини ҳалоллади' маъносини англатувчи xatanat феълининг xatn(un) I боб масдаридан (АРС, 211) -at(un) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (УАЯ, 500), ўзбек тилига сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: xatnat —> хатна; 'ўғил боланинг қўлини ҳалоллаш маросими' маъносини англатиб, хатна қил- феъли, хатна тўйи бирикмаси таркибида ишлатилади (ЎТИЛ, И, 320).