O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХАТТОТ

Tasnif: Бу арабча сўз xattāt(un) шаклига эга (АРС, 225) ; ўзбек тилига итқи ундошларини т ундошларига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: xattāt > хаттâт (хаттот); кўпмаъноли xatta феълининг 'ёзди' маъноси билан (АРС, 224) ясалган касб оти бўлиб (УАЯ, 599), 'чиройли ёзиш санъатини эгаллаган киши' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 318). Бу сўздан ўзбек тилида хатготлик мавҳум оти ясалган.