ХИЙОНАТ
Tasnif: Бу арабча сўз xiyānat(un) шаклига эга
(АРС, 241); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қшшнган: xiyānat хийâнат (хиёнат); кўпмаъноли хаnа феълининг 'аҳдида турмади', 'хоинлик қилди' маъноси билан (АРС, 241) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'аҳдини бузиш', 'хоинлик қилиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, И,322). Бу сўздан ўзбек тилида хийонатчи оти ясалган.