O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХИЛҚАТ

Tasnif: Бу арабча сўз xilqat(un) шаклига эга (АРС, 236); xaluqa феълининг 'тегишли бўлди' маъноси асосида ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), 'кўриниш', 'шакл-шамойил' маъносини англатади; ЎТИЛда (II, 324) бу сўзни 'яратди' маъносини англатувчи xalaqa феълининг масдари деб ўйлаб 'яратиш' маъносини англатувчи сўз деб хато изоҳланган (ЎТИЛ,II, 324).