O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХИРОЖ

Tasnif: Бу арабча сўз асли xarāç(un) шаклига эга (АРС, 215); ўзбек тилига а унлисини и унлисига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: xarāç-» хирâж (хирож); кўпмаъноли хаrаçа феълининг 'ташқи бўлди' маъноси асосида (АРС, 214) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'феодал тузумида деҳқонлардан олинадиган солиқ' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 326). Бу сўз билан ўзбек тилида бож-хирож жуфт сўзи тузилган.