
ИПОР
Tasnif: ’мушк’, ’иси ўткир атир’ (оз ишлатилади). Келин кириб келиши билан хона и п о р г а тўлди. Қадимги туркий тилда ’кийик моягидан олиб тайёрланадиган хушбўй модда' маъносини англатган бу от асли йипар тарзида айтилган (Девон, III, 34, ДС, 287); ўзбек тилида бу сўз бошланишидаги й ундоши талаффуз қилинмай қўйган, а унлиси â унлисига алмашган: йипар
> ипâр.